дастурлари бўйича кадрларни тайёрлаш, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.
Таълим Афғонистон томонининг аризасига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режалари ва дастурлари асосида кундузги ёки сиртқи шаклларда амалга оширилади. Ўқиш муддати тезлаштирилган шаклда бўлиши мумкин. Академик гуруҳлар белгиланган мақсад, миллий-маданий ўзига хосликлар ва таълим тилига боғлиқ равишда турлича шакллантирилиши мумкин.
Афғонистон Ислом Республикасининг фуқаролари ўкиш учун тўловни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқиётган чет эл фуқаролари учун назарда тутилган таълим қийматининг 50 фоизи миқдорида юбораётган томон маблағлари ҳисобидан тўлайди, тўловнинг қолган қисми “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.





