АсосийSUG'DIYONA

«ИККИТАСИ БИРДА» ПИРОГИ

'«ИККИТАСИ БИРДА» ПИРОГИ'ning rasmi

Зарур масаллиқлар: хамирига: 400 граммдан ун, 250 гр маргарин, 200 мл. қатиқ, 200 мл. сметана ёки қаймоқ, туз; ичига солишга: 250 гр. пишлоқ, 400 граммдан товуқ гўшти ва қўзиқорин, 2 бош пиёз, 1 дона тухум сариғи, 1 ош қошиқ кунжут, туз; соус учун: 50 гр. маргарин, 200 мл. сут, 1 ош қошиқ ун, ёнғоқ.

Тайёрланиши: 1. Музлатилган маргаринини қирғичдан ўтказинг, 200 гр. қаймоқ ёки сметана, ун қўшинг-да, аралаштиринг. Туз ва қатиқ солиб хамир тайёрланг. Зувала ясаб, целлофанга ўранг-да, 1 соатга музлаткичда қўйинг.

2. Маргарини қуруқ товага солиб, сут қўшинг-да, аралаштириб турган ҳолда эритинг. Ун, туз ва майдаланган ёнғоқ солиб, қайнатинг. Сўнгра оловдан олинг.

3. Қўзиқорин ва пиёзни майдалаб тўғранг, қиздирилган маргаринда қовуринг. Қайнатилган товуқ гўштини майдалаб тўғраб, қўшинг-да, бироз қовурилгач, оловдан олинг.

3. Зувалани катта ва битта кичик бўлакларга бўлинг. Каттасини ёйиб, ёғланган қолипга солинг-да, четларини кўтариб чиқинг. Ичига товуқ гўштли қиймани солиб, устидан сариёғли соусни қуйинг. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, пирог юзига сепинг.

4. Иккинчи бўлак хамирни юпқалаб ёйинг-да, санчқини устидан юргизинг. Сўнгра пирог устини ёпинг. Шунда пирог юзи панжарасимон бўлади. Юзига тухум сариғи суртиб, кунжут сепинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 20 дақиқа.

5 кишилик.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар