АсосийJamiyat

“АДОЛАТ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

'“АДОЛАТ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Адолат билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.

“Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 15 ўқувчиси ўз билимини синовдан ўтказди.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимини ошириш, мустақил фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш мақсадида анъанавий ўтказиб келинаётган танловнинг қуйи босқичларида 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Иштирокчилар Конституциямиз, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига оид топшириқларни қамраб олган “Таништирув”, “Сиёсий соҳадаги билимлар беллашуви” ва “Эркин мавзу” шартларида баҳслашди.

    Бошқа янгиликлар