ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Нукусда футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг 12 жамоаси иштирок этди.

Мусобақа финалида Нукус давлат педагогика институти жамоаси Қорақалпоқ давлат университети футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубокни қўлга киритди.







