АсосийJamiyat

ОЧИҚ ҚОЛГАН “НЕКСИЯ” ОЛИБ ҚОЧИЛДИ

'ОЧИҚ ҚОЛГАН “НЕКСИЯ” ОЛИБ ҚОЧИЛДИ'ning rasmi

ОЧИҚ ҚОЛГАН “НЕКСИЯ” ОЛИБ ҚОЧИЛДИ

Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи, муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Ш.А. Тошкент вилоятининг Паркент тумани “Чинор” шаҳарчаси Бирлик кўчасида эшиги очиқ қолган “Нексия” русумли автомашинани олиб қочади.

Кўрилган чоралар натижасида, мазкур автомашина Оҳангарон туманидаги “Чинор” йўл-патруль хизмати постида Ш.А. бошқариб кетаётганида ушланди. Автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар