АсосийJamiyat

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КЎРГАЗМАСИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

'ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ КЎРГАЗМАСИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ'ning rasmi

EG Uzbekistan кўргазмалар компанияси томонидан «Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар залида 2017 йил 22, 23, 24 ноябр кунлари XIII Халқаро озиқ-овқат саноати ва озуқа маҳсулотлари кўргазмаси «UZPRODEXPO – 2017» намойиш этилади.

«UZPRODEXPO» кўргазмаси озиқ-овқат саноати кўргазмаси кузнинг асосий воқеаси ҳисобланади. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган кўргазмада озиқ-овқат тармоғининг етакчи ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва дистрибьюторлари қатнашадилар, улар ўзбек ва жаҳон озиқ-овқат бозорларини намойиш этишади.

Бу йил «Озуқа маҳсулотлари» секторида ўз маҳсулотларини тақдим этувчи мамлакатимиз экспонентлари сони кўпайди, бу эса уларнинг Ўзбекистоннинг озиқ-овқат бозорига қизиқишининг ошишидан далолат беради.

“Озиқ-овқат саноати жиҳозлари, савдо жиҳозлари, дўкон, кафе ва ресторанлар учун жиҳозлар’’ бўлими иштирокчилари орасида доимий катнашчилар билан бир қаторда кўргазмада илк бор қатнашувчи компаниялар экспонентларини кўриш мумкин. Россиялик бир нечта компаниялар ичимликларни қуйиш, озиқ-овқат саноати учун жихозлар ва эҳтиёт қисимлари, кичик пивотаёрловчи ускуналарни тақдим этади

Озиқ-овқат бозорлари, йирик савдо марказлари, омборхоналар эгалари учун етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг дўконлар ва супермаркетларни тўлиқ битказиб топшириш учун автоматик тизимлар, мева-сабзавот омборлари учун жиҳозлар, саралаш ва қадоқлаш марказлари ускуналари, чуқур музлатувчи камералар кабилар ҳам намойиш этиш режалаштирилмоқда. Нидерландия, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистондан келган компаниялар стендларида кўришлиги мумкин.

Ўзбекистонда жадал ривожланаётган истеъмол товарлари бозори, шунингдек, фаол татбиқ этилаётган, миллий корхоналарни модернизациялаш ва чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга қаратилган инвестиция сиёсати шуни ишонч билан кўрсатмоқдаки, Республикамизда озиқ-овқат индустриясидаги янги технологиялар ва ғояларни қўллаш ва ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуддир, чунки 30 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган мамлакат товар ва хизматларнинг муҳим бозори ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар