Жорий йилнинг 20-29 октбярь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича анъанавий “24-Мемориал М.Чигорина” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Жаҳоннинг нуфузли халқаро турнирлари қаторидан ўрин эгаллаган мазкур турнирда Жахоннинг 20 давлатидан 360 нафар шахматчилар иштирок этдилар. Шулардан 37 та халқаро гроссмейстер ва 3 нафар аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер, 42 нафар халқаро тоифадаги спорт усталари ва 8 нафар аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт усталари ва бошқа тоифадаги шахматчилар иштирок этдилар.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоа аъзолари: Жаҳонгир Вахидов-халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт усталари- Абдусатторов Нодирбек, Якуббоев Нодирбек, Вахидов Шамсиддин ва Синдаров Жавоҳирлар иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этдилар, дея маълум қилди Olamsport нашри.
Жумладан, блиц йўналиши бўйича ўтказилган мусобақаларда халқаро тоифадаги спорт устаси 15 ёшли Якуббоев Нодирбек дунёнинг 24 давлатидан ташриф буюрган 300 нафар шахматчилари орасидан 1-ўринни эгаллади!
Мусобақада ўзига ҳос ўйин маҳоратини намойиш этган 13 ёшли Абдусатторов Нодирбек Жаҳоншахмат мутахассислари эътирофига сазовор бўлди. Н.Абдусатторовшахмат бўйичахалқаро гроссмейстер унвонининг учинчи талабини бажарди. Абдусатторов Нодирбек ўтган йили ўтказилган мазкур мусобақада халқаро гроссмейстерлик унвонинг биринчи талабани бажарган эди. Иккинчи талабини 2017 йил август ойида ўтказилган “24 Абу-ДабиШахмат Фестивали”да бажарган эди.
Айтиш лозимки, иқтидорли Нодирбек Абдусатторов бир қатор жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қайд этган:
2012 йил- 8 ёшгача ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпиони (Марибор, Словения), ФИДЕ спорт устаси унвонини қўлга киритди;
2014 йил – 10 ёшгача ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби (Дурбан, ЖАР)
2016 – 11 ёшгача мактаб ўқувчилари ўртасида Жаҳон чемпиони (Сочи, Россия)
2016 йил, сентябрь – халқаро тоифадаги спорт устаси унвонингучинчи талабини бажарди (Куала-Лумпур, Малайзия)
2017 йил, 29 октября – халқаро гроссмейстер унвонинг учинчи талабини бажарди (Санкт-Петербург, Россия)!
Ўзбекистон Шахмат Федерацияси Нодирбек Абдусатторовнинг келгусида юксак марраларни забт этишига ишонч билдиради!






