Машҳур «Кара севда» («Севги изтироби») сериали қисқа вақт ичида миллионлаб мухлислар қалбидан жой олди. Айниқса, бош қаҳрамонлардан бири бўлмиш латофатли Ниҳан ролини ижро этган Неслиҳан Атагул сериалда ўз иқтидорини тўлиқ намоён эта олган. Актриса ҳақидаги қизиқарли фактларни тўплаб, сиз билан бўлишдик.

1. Неслиҳан Атагул 1992 йил 20 августда Истамбулда туғилган. Унинг отаси бутун умри давомида ҳайдовчилик билан шуғулланган, онаси эса уй бекаси бўлган. Неслиҳаннинг Илкай исмли акаси бор.
2. Неслиҳан 18 ёшидаёқ актриса бўлишга қатъий қарор қилади. 13 ёшидан бошлаб онаси билан биргаликда турли кастинглар ва моделлик агентлигига қатнай бошлайди.
3. 2006 йилда Атагул илк бор кинода роль ижро этган. «Биринчи севги» фильмидаги роли учун у «Олтин пилла» кинофестивалининг совринига сазовор бўлган.
4. Мактабни битириш арафасида Неслиҳан кино оламида анчагина тажрибага эга эди. Шу сабабли мактабни тугатгач, ўқишни қаерда давом эттириши ҳақида узоқ ўйлаб ўтирмади. Ёш актриса Истамбул университетининг театр факультетига ҳужжатларини топширди.
5. «Аросат» фильмидаги ижроси учун актриса 6 та кинофестивалда (улардан 4 таси халқаро миқёсда) алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, «Истамбулнинг икки юзи» сериали ва «Сендан қолган ёдгорлик» мелодраммасидаги роллари ҳам омадли бўлган. «Кара севда» («Севги изтироби») сериалидаги Ниҳан образи эса уни ҳақиқий юлдузлик поғонасига олиб чиқди.

6. 2013 йилда «Истамбулнинг икки юзи» сериалини суръатга олиш жараёнида у Кадир Догулу билан танишади. Улар севишганлар ролини ижро этадилар. Экрандаги муҳаббат ҳаётга кўчиб, 2016 йилда Кадир ва Наслиҳан турмуш қуришган.
7. Тўй 8 июль куни Босфор соҳилидаги «Ажиа» меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Тўйга 200 та меҳмон ташриф буюриб, кеча катта дабдаба билан ўтган.
8. Дам олиш кунларида актриса турли китоблар ўқиш, кино кўриш ва расм чизишни яхши кўради. Унинг севимли ёзувчилари – Франс Кафка, Карлос Кастанеда, Урсула ле Гуин. Севимли режиссёрлари эса Тим Бертон ва Девид Линч.
9. Агар актриса бўлмаганингизда қайси касб эгаси бўлар эдингиз, деган саволга у бошқа касбда ўзини тасаввур ҳам қила олмаслигини таъкидлаган. Бироқ, қанчалик ғалати туюлмасин, Неслиҳан қассоблик касбига қизиқиши борлигини яширмаган.
10. Атагул уй ҳайвонларини жуда ҳам яхши кўради. Унинг уйида иккита мушук ва тўтиқуш бор. Яқинда кучукча боқишни ҳам режалаштирган.
11. У доим битта мақсад – онаси у билан фахрланишига интилган. Неслиҳан: «Мен доим онамнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилганман. Барча нарсани пухта бажаришга одатланганман. Мақсадим сари аста-секин қадам ташлаб ҳаракат қилдим ва ниҳоят, мен истаган чўққига етдим».
12. Қоматни доим яхши сақлаш учун актриса фитнес, ёга, сузиш ҳамда пилатес билан мунтазам шуғулланиб боради.
13. Неслиҳан клаустрофобия (ёпиқ ва тор жойлардан қўрқиш) дан азият чекади. У узоқ вақт давомида ёпиқ хонада қололмайди. Эшик берк бўлганда албатта деразани очиб қўяди.
14. Актрисанинг севимли таоми ҳар қандай усулда тайёрланган картошкадир. «Ёшлигимда бувим менга доим картошкадан таомлар пишириб берган. Неслиҳанни картошка етиштирадиган кишига турмушга бериш керак, деб ҳазиллашар эдилар».
15. Атагул кундалик ҳаётда қулай либос кийишни маъқул кўради. Унинг энг севимли аксессуари бўлмиш кўзойнакларни коллекция қилишни яхши кўради.






