АсосийSUG'DIYONA

УЙИНГИЗДА МИКРОБ ТЎПЛОВЧИ 9 БУЮМ

'УЙИНГИЗДА МИКРОБ ТЎПЛОВЧИ 9 БУЮМ'ning rasmi
  1. Совун қутичаси. Бу буюмнинг биринчи ўринни эгалашига сабаб унинг доим ваннахонада — иссиқ ва нам жойда туришидир. Яхшиси, панжарасимон шаклдагисини танланг-да, уни деярли ҳар куни тозалаб туринг. Суюқ совун ишлатсангиз унда ҳам яхши.
  2. Кир ювиш машинаси. Бу ускуна ҳам доим иссиқ ва нам ҳолатда бўлгани учун, нафақат зарарли бактериялар, замбуруғлар, энг хавфлиси, қора моғор йиғади. Агар кир ювиш машинасини тез-тез тозалаб турмасангиз, улар кийимларингиз орқали сизга ҳужум қилиши мумкин. Ҳар гал ундан фойдаланганингиздан кейин махсус тозаловчи восита солиб, чайқаш режимига қўйинг. Сўнгра яна бир бор тозалаб олинг.
  3. Эшик тутуқичи. Ахир уни кунига неча юз марта ушлайсиз ва бошқалар ҳам худди шундай. Демак, тез-тез нам сочиқ ёки спирт билан тозалаб туришга эринманг.
  4. Тиш чўткаси ҳам ваннахонада тургани сабаб заарли бактериаларга тез ўзига чақиради. Яна тағин у билан тишларинигзни тозалайсиз. Шу сабабли уни ҳар уч ойда янгилаб, албатта, қопқоғи ёпиқ ҳолда сақланг.
  5. Пульт ҳам микроблар манбаи! У билан телевизор, иситгичларни бошқариб, ишинингизни енгиллаштирасиз. Аммо тозалаб туришни ҳам унутмнаг. Ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта ёки нам мато, ёки спртда намланган мато билан артинг.
  6. Калит. Ҳафтасига, албатта, бир марта тозалаб, артинг. Эътибор бермаган шу кичик нарса орқали ҳам микроблар сизга бемалол ҳужум қилиши мумкин.
  7. Компьютер сичқончаси. Ҳафтасига 2-3 марта, албатта, спиртда намланган сочиқча билан артиш лозим.
  8. Кармон. Йўғ-ей деманг! Ахир пулларингиз турадиган жой шу-ку! Микроблар, замбуруғлар, бактериялар ва веруслар кони! Аввал қуруқ мато, кейин спирт билан артиб, сўнгра яна бир марта тозаланг.
  9. Қўл телефони ёки телефон гўшагини ҳам спиртда намланган сочиқ билан артиб туришни унутманг.

Манба: “SUG‘DIYONAгазетаси

Бошқа янгиликлар