Асал
2 чой қошиқ асални 1 стакан илиқ сувда эритиб, ванна сувига қўшинг. Асалли ванна теридаги майда ёриқларга даво бўлиб, тери майинлигини оширади.
Сули ёрмаси
Бир сиқим сулини 1 стакан қайноқ сувга дамлаб, докадан ўтказинг. Сўнг ваннадаги тўлдирилган сувга қўшинг. Сулили ванна тери қуруқлашишида асқотади.
Иттиканак
1 литр сувда 2 ош қошиқ иттиканак (череда) ўсимлигини дамлаб, 15 дақиқа тиндиринг. Сўнг докадан ўтказинг-да, тўлдирилган сувга қўшинг. 15 дақиқа ванна қабул қилиш уч ун кифоя. Мазкур ўсимликдан тайёрланган сувли муолажа асабни тинчтантириб, тери тошмаларига даво бўлади.
Эфир мойлари
5 г.дан лимон, розмарин ва апельсин эфир мойларини ваннадаги илиқ сувга аралаштиринг. 15-20 дақиқа давом этган муолажа организмдаги яллиғланиш жараёнларида асқотади.
Фото: эфирний масла деган ёзувига қаранг
Лаванда гули
1 дона қуритилган ўсимлик барглари солинган халтани 1 литр қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқадан сўнг ваннадаги сувга қўшинг. Лавандали ванна чарчоқни енгишда ёрдам бериб, теридаги целлюлит билан курашади.
Сув ўтлари
Дорихоналарда денгиз сув ўтларидан тайёрланган тўплам ҳарид қилиб, ёрлиғидаги кўрсатмага мувофиқ тайёрланг. Бу каби ванна тетиклаштириб, организмдан токсинлар ажралишини фаоллаштиради.
Фото: водоросли деган ёзувга қаранг
Денгиз тузи
Ишдан чарчаб қайтганингизда 1 ош қошиқ денгиз тузини илиқ сувга аралаштириб, 10 дақиқа ванна қабул қилинг. Ушбу муолажа асабни тинчлартириб, оёқ-қўлдаги тери қаваришларини ҳам юмшатади.
Лимон
Иккита лимон шарбатини 1 литр қайнаган сувга аралаштириб, ваннадаги тўлдиридган сувга қўшинг. Яхшилаб аралаштириб, 10 дақиқа сувли муолажа қабул қилишингиз мумкин. Лимонли ванна терини таранглаштириб, целлюлитни бартараф этишда асқотади.






