АсосийJamiyat

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХИТОЙ РАҲБАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

'ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХИТОЙ РАҲБАРИГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзинпиньни Хитой Компартияси марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани ҳамда XIX чақириқдаги Хитой компартияси марказий қўмитасининг биринчи ялпи мажлиси муваффақиятли якунлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Президенти ўз табригида Хитойда барча соҳаларни модернизациялаштириш бўйича режа эълон қилиниши мамлакатнинг барча томонлама ривожланишини таъминлашига ва Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий қудратини мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

    Бошқа янгиликлар