АсосийJamiyat

САМАРҚАНДДА НУРОНИЙЛАР ПАХТА ТЕРИМИДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА

'САМАРҚАНДДА НУРОНИЙЛАР ПАХТА ТЕРИМИДА ФАОЛ ҚАТНАШМОҚДА'ning rasmi

Самарқандда нуроний отахон-онахонлар ташаббус кўрсатиб, пахта теримида фаол қатнашмоқда, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Хабарда айтилишича, улар Паст Дарғом ва Пайариқ туманидаги фермер хўжаликларига ёрдамга бориб, барчага намуна кўрсатишяпти.

- Кўпинча нафақа сўраб маҳалла идораси олдида турган аёл, эркакларни кўрсам жаҳлим чиқади, - дейди Самарқанд шаҳридаги Каттақўрғон ариқ маҳалласида яшовчи Убайдулло Йўлдошев. – Ҳозир бир киши кун бўйи бемалол 50-60 килограмм пахта териши мумкин. Бу эса бир кунда оилага 25-30 минг сўм даромад дегани. Иш ҳақининг кунига берилаётгани, илғор теримчиларга ёғ, шакар, совун ва бошқа турдаги маҳсулотлар улушилаётганини айтмайсизми. 17 октябрдан бошлаб қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 700 сўмдан тўланади. Ахир бу ҳар бир оилага даромадини ошириш учун жуда яхши имконият-ку. Шунинг учун теримчиларни янада руҳлантириш ва эл хирмонига ўз ҳиссамизни қўшиш учун далага отландик.

«Нуроний» жамғармаси вилоят, туман бўлимларида ҳам фаол нуронийлар жалб этилиб, тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар