Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида ўзбек ва турк халқларининг азалий биродарлиги алоҳида тилга олиниб, сўнгги 20 йилдаги тарихий ташриф учун Туркия раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.
"Барча вазирлик ва идораларимиз ҳар бир соҳада Ўзбекистон билан бизнес айланмасини ривожлантириш бўйича келишиб олишмоқда", - деди Режеп Таййип Эрдўған.









