БИНАФШАГУЛИ (ФИАЛКА)
Тувакда ўстирилган бинафша гули ўзидан ёқимли ифор таратибгина қолмай, эр-хотин муносабатларига ҳам илиқлик бағишлайди. Айтишларича, қайси хонадонда бинафша гули бўлса, ўша ерда тортишувлар кам бўлар экан.
ХИТОЙ АТИРГУЛИ
Бу гулнинг яна бир номи Гибискус. Хонакилаштирилган турлари муҳаббат рамзи ҳисобланади. Янги келин-куёвларга совға қилинган мазкур гулни бахт-саодат элчиси дейишади.
ХОЙЯ (САРҒИШ РАНГЛИ ПЕЧАКГУЛ)
Мутахассислар Хойя гули эр-хотин ётоқхонасига қўйилишини тавсия этишади. Ўзидан ижобий қувват улашган бу ўсимлик киши кайфиятини яхшилайди.
МИРТА (ДОИМИЙ ЯШИЛ ЎСИМЛИК)
Оила аъзоларингизга хотиржамлик ҳиссини улашади. Айниқса ёши катта инсонлар учун жуда фойдали. Шу билан бирга асабий эркакларга ҳам ижобий таъсир этади.
ЛИМОНГУЛ
Мева тугмаса-да, ёқимли ифори билан хона «атмосфера»сини яхшилайди. Болалар ётоқхонасига қўйилса, фарзандларингиз тинч ором олади.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси






