Жорий йилнинг 23 август куни Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3234-сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши 2012 йилнинг 24 октябрида тузилган эди. Кенгашнинг фаолияти Мудофаа вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, давлатнинг мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш ва ривожлантиришга фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини жалб қилиш, ҳарбий касб нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача бўлган ёшларнинг маънавий-аҳлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини шакллантириш сингари устувор мақсадларга хизмат қилмокда.
Бундан ташқари кенгаш ҳарбийлар ва уларнинг оилалари ҳамда ота-оналарининг мурожаатлари билан ҳам шуғулланади. Мурожаатлар бўйича муаммоларни ечишда яқиндан ёрдам беради.






