АсосийJamiyat

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ УЧУН 1 МИЛЛИАРД СЎМ АЖРАТДИ

'ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ УЧУН 1 МИЛЛИАРД СЎМ АЖРАТДИ'ning rasmi

Тошкентдаги миллий матбуот марказида "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ишларининг сарҳисоби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида фуқаролик назорати механизмлари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

— Бундан беш йил аввал ушбу кенгаш Халқ билан Армия ўртасидаги кўприк вазифасини ўтасин деган мақсадда тузилган эди, — дейди Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев. — Ота-оналарга мудофаа тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни етказиш, армия сафидаги ўғлонлар қалбида эса хизматни фақат қандайдир имтиёзларни қўлга киритиш учун эмас, Ватанни ҳимоя қилиш шараф эканлиги, бу хизмат ҳар бир ўғлоннинг бурчи эканлигини англаш ҳиссини уйғотиш вазифаси юклатилган.

Мазкур кенгаш томонидан “Аскар кутубхонаси” деб номланган китоблар серияси ташкил этилди. Шу пайтга қадар спорт чемпионлари Руслан Нуриддинов ва Ҳасанбой Дўстматовга бағишланган иккита китоб нашр этилди. Келгусида “Темур Тузиклари” ҳамда Маҳмуд Таробий, Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги китоблар ҳам нашр этилади. Шунингдек, “Турон халқлари тарихи” китоби ҳам шулар жумласидандир. Ушбу китоб юртимизни4000 минг йиллик ҳарбий санъатига бағишланади. Бу китобдаги манбаалар афсоналарга эмас, тарихий далиллар,кўргазмали қуролларга асосланган. Мутахассисларнинг фикрича ушбу китобхалқимизни юртимизнинг кўп йиллик тарихи билан таништириш билан бир қаторда мудофаачиларимиз учун муносиб қўлланма ҳам бўлади.

Президентимиз томонидан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашига келгусидаги самарали ишларини амалга ошириш учун 1 миллиард сўм ажратилди.

    Бошқа янгиликлар