Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” касб байрамини кенг миқёсида нишонламоқда.

Касб байрами учун Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган шахсий таркиб учун пойтахтимиздаги “Саёҳат” ресторанида байрам дастурхони безатилиб, хизмат давомида ютуқларга эришган ходимларга шаҳар ҳокимиятининг эсдалик совғалари топширилди.







