Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёев номига йўллаган мактубда ЕТТБ биринчи вице-президенти Фил Беннетт ва таваккалчиликлар бўйича вице-президент Бетси Нелсоннинг ноябр ойи бошида Тошкентга ташриф буюришини айтди.
Ушбу ташриф доирасида банк вакиллари ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонасини расмий равишда очади, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади. Шунингдек, 10-11-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва изчил тараққиёт масалалари бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади.






