АсосийShou-biznes

СЎЗ НАТАЛИГА!

'СЎЗ НАТАЛИГА! 'ning rasmi

Машҳур «Леон» фильми орқали қадрдон бўлиб қолган 12 ёшли қизалоқ Натали Портман 1981 йили Қуддус шаҳрида дунёга келган. Кино ва театр актрисаси «Қора оққуш» (Чёрный лебедь) фильмидаги бош роли учун «Оскар», «Олтин Глобус», «ВAFTA» ва «Сатурн» мукофотларини қўлга киритган.

1. «Ёшлигимда космонавт, шифокор, ветеринар бўлишни орзу қилардим. Лекин ҳаммасидан ҳам сув париси бўлишни истаган эдим».

2. «Баланд пошнали туфлиларга қарши уруш эълон қиламан. Ҳамма ҳақиқий аёл баланд пошнада юриши керак, деб ҳисоблайди. Аммо мен оёқлар қанча узун кўринса, шунча чиройли деган ғалати фикрни ҳеч тушуна олмайман».

3. «Ўзим ҳақимдаги фикрни юзимга айта олган инсон Вуди Ален бўлади! У менга: “вой Худо, мунча қўрқинчлисан!” деган эди».

4. «Биз турмуш ўртоғим билан томорқамиз учун кимёвий ўғитлардан фойдаланмаймиз, гибридли автоуловимиз бор ва вегетарианмиз. Фарзандинг учун сайёрамизда олдингидай соғлом муҳит ҳукмронлик қилишини ўйлар экансан киши».

5. «Баъзида сен қўя оладиган энг катта қадам, бу «йўқ» дея олишингдир».

6. «Ҳамма нарсани юракка яқин оладиган инсонлар кучли севишга қодирлар».

7. «Отам менга оддий бир қоидани ўргатган: ҳаётда бўлмаган нарса, телеэкранга кўчмаслиги керак».

8. «Телефонда кўп гаплашаман, чунки кўнглимга яқин инсонлар билан кўп вақт ўтказа олмайман».

9. «Ўзимга ўxшаган чиройли, доно, билимли, дўстлари кўп, молиявий жиҳатдан ўзини таъминлай оладиган қизим бўлишини истайман».

10. «Отамда эски ва бузуқ «шевроле», онамда эса яроқсиз «олдсмобиль» бўларди. Улар катта уй ва қиммат буюмларга пул сарфлаб ўтиришмасди. Лекин бирорта ҳам янги кино ёки спектакль премьерасини қолдирмасдик, кўп саёҳат қилар эдик».

Манба: «Sug'diyona» газетаси


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар