- Тонал кремдан фойдаланишдан аввал юзга ва кўз атрофига махсус намлантирувчи кремлардан суртишни унутманг.
- Бармоқ учига тонал кремдан суртинг. Кўз қовоқларининг пасти,бурун атрофи ва даҳан қисмига тегизиб чиқинг. Сўнг худди ювинаётгандек енгил пайпаслаб, кремни терингиз бўйлаб тарқатинг.
- Тонал крем ёрдамида бурун устини пардозлаймиз. Сўнг енгил пайпаслаб, ёноқ ва даҳан қисмига такроран ишлов берамиз.
- Бўйин ва юзнинг жағ қисми асосий пардоздан ажралиб қолмаслиги зарур. Бунда тонал крем юқоридан пастга қараб суртилади.
- Пешона қисмини пардоз қилишда тонал кремни ўртадан бошлаб, икки ён тарафга йўналтиринг. Якунида катта пардоз чўткаси билан пардоз асоси устидан енгил ишлов берасиз.
24.10.2017 18:20
ТОНАЛ КРЕМ СУРТИШ ҚОИДАСИ






