Жорий йилнинг 23 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 864-сонли «Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар оркали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини рўйхатга олиш ва сертификат бериш фақат «ягона ойна» марказларида амалга оширилади. Айтиш жоизки, авваллари бу хизмат бевосита давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, ЭРИ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органлари ва тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини беради.






