АсосийSavol-javob

“ДЕКРЕТ ПУЛИ”ГА ДАРОМАД СОЛИҒИ СОЛИНАДИМИ?

'“ДЕКРЕТ ПУЛИ”ГА ДАРОМАД СОЛИҒИ СОЛИНАДИМИ?'ning rasmi

— Декрет таътили муносабати билан тўланадиган нафақага даромад солиғи солинадими? Бу ҳақда қайси ҳужжатда батафсил келтирилган?

Сабоҳат Рамзиева, Сирдарё вилояти

Фаррух ФАЙЗИЕВ, ҳуқуқ магистри:

— Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходимнинг бошқа даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодекси 178-моддасининг 1-банди), бироқ унга Солиқ кодекси 179-моддаси биринчи қисмининг 20-бандига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мазкур бандга мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганида энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари (шу жумладан оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақаси) мустасно, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармаларидан жисмоний шахсларга бериладиган ёрдам тусидаги тўловлар бўлган даромадларига солиқ солинмайди.

    Бошқа янгиликлар