АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН ТУРКИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗАНИ 3 КУНДА РАСМИЙЛАШТИРАДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН ТУРКИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗАНИ 3 КУНДА РАСМИЙЛАШТИРАДИ'ning rasmi

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Туркия фуқаролари учун виза бериш жараёнини соддалаштириш тўғрисида” қарор имзолади.

Давлат туризм қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонга ишбилармон ва сайёҳлик мақсадида ташриф буюраётган Туркия фуқароларининг муддати 1 йилгача бўлган кўп маротабалик визалар 3 иш куни мобайнида мамлакатимизнинг хориждаги муассасаларида расмийлаштирилади (ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобламаган ҳолда).

Сайёҳ сифатида Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқароларининг муддати 1 ойгача бўлган визалари ҳам 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади (ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобламаган ҳолда). Бунда турваучерлар ва Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ва республикамизнинг бошқа туристик ташкилотларининг таклифномаларини кўрсатиш талаби бекор қилинди.

    Бошқа янгиликлар