Франциялик актёр Жерар Депардье Бельгиядаги уйини сотувга қўйди.
2012 йил охирида Депардье Франция ҳукумати “бойлар учун солиқ”ни 75% гача ошириш қароридан норози бўлиб мамлакат фуқаролигидан воз кечиш нияти ҳақида айтганди. Шунда у Франция чегарасига яқин бўлган ҳудуд Бельгия жануби-ғарбидан уй сотиб олганди.
Маълумотларга кўра, “Оқ булут” (Villa White Cloud) вилласи сотуви ҳақида сентябрнинг охирроғида эълон пайдо бўлди. Уйнинг нархи кўрсатилмаяпти. Экспертларнинг фикрича, унинг нархи 1,2 миллион евро.
Депардьенинг бу қарорга келишига ҳудуддаги бизнес-лойиҳаларнинг омадсизлиги боғлиқ.
Депардье 2013 йилда Фрация фуқаролигини сақлаб қолган ҳолда Россия паспортини олган эди.






