АсосийDunyo

КАНАДАДА НЕФТЬ ОРТИЛГАН ПОЕЗД ҲАЛОКАТИ САБАБ 46 ТА УЙ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Канадада ҳалокатга учраган нефть ортилган поезд сабаб 46 та уйда яшовчи аҳоли эвакуация қилинди. Ҳодиса Альберта провинциясида содир бўлди.

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, нефть ортилган поезд маҳаллий вақт билан 13:30 да ағдарилган. Вагонларнинг умумий сони 12 та. Маҳаллий ҳукумат темирйўлга яқин бўлган бино эвакуацияси ҳақида эълон қилди.

Мутахассисларнинг аниқлашларича ерга 30-50 литр нефть сизиб чиққан, бунинг эса аҳолига хавфли томони йўқ. Авария-қутқарув хизматлари бир неча кун мобайнида ҳудудни тозалаш ишларини амалга оширишади.

    Бошқа янгиликлар