АсосийDunyo

​ЯПОНИЯ “ЛАН” ТЎФОНИ ОСТИДА ҚОЛМОҚДА

'​ЯПОНИЯ “ЛАН” ТЎФОНИ ОСТИДА ҚОЛМОҚДА'ning rasmi

Японияга ёғилган кучли “Лан” тўфони оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 86 киши жабрланди. NHK телекомпанияси берган маълумотларга кўра, Фукуока шаҳрида 63 ёшли маҳаллий фуқаро устига кучли шамол оқибатида тушиб кетган ёғочлар сабаб ҳалок бўлган.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида аҳоли реклама баннерлари ҳамда дарахт шоҳлари тушиши оқибатида турли даражадаги тан жароҳатларини олишди. Вакаяма перфектурасида уйи кўчки остида қолган 82 ёшли пенсионер бедарак йўқолган. Шамол ва кучли ёмғирлар сабаб йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилган, ўнлаб авиарейслар бекор қилинган.

Айни дамда айрим жойларда шамол кучи секундига 45 метрни ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар