АсосийHi-tech

Номақбул гуруҳлардан ҳимоя қилувчи дастур

'Номақбул гуруҳлардан ҳимоя қилувчи дастур'ning rasmi

Кенгайтирилган Chrome учун Facebook AntiSpam (тармоқдан десктоп ёрдамида фойдаланувчилар учун) дарҳол сизни кераксиз гуруҳлардан, бездириб юборган дўстлардан халосэтади.

Chrome браузерлари учун мўлжалланган Facebook AntiSpam бир неча сония ичида сизни таклиф этган, қайта қўшилмаслик имкони билан ёқтирмаган гуруҳингиздан чиқариб қўяди.

Бунинг учун қуйидаги амалларни бажаришингиз лозим:

  • Компьютер сичқонча­сининг ўнг тугмасини Facebookсаҳифаси устига олиб бориб босасиз;
  • Контекст менюсиданFacebook AntiSpam пунктидан →Гуруҳдан чиқиш деган жойни топасиз;
  • ойна пайдо бўлиши билан ОК тугмаси босилади.

Агар сизни гуруҳни шунчаки тарк этиш қониқтирмаса, улардан батамом қутулиш учун Facebook AntiSpamга барча “лайк” босишни сўраган, сизни хабардор қилмасдан гуруҳига қўшиб олган, тадбирларга таклиф этган фойдаланувчиларнинг рўйхатини киритинг.

Шундан кейин Facebook AntiSpam ёрдамида оммавий тарзда тозалаш ишларини бошлашингиз мумкин. Натижада сизнинг ижтимоий муҳитингиз “лайк” иштиёқида ёнаётган фойдаланувчилардан халос бўлади. Мабодо кимнидир билмасдан ўчириб ташлашдан қўрқадиган бўлсангиз, сизни икки мартадан ортиқ гуруҳларга қўшган одамларни танлаб олинг, шунда ҳеч қачон афсусланмайсиз!

Facebook AntiSpamни Chrome интернет-дўконида ўрнатишингиз мумкин: https://chrome.google.com/webstore/category/apps

    Бошқа янгиликлар