— Фильмлардаги муваффақиятсизликлар менга осмон қадар учишга йўл бермайди. Тушкунликка тушаман. Аммо бу ҳаёт тугади, дегани эмас. Ҳаётимдан нолишга ҳаққим йўқ. Тўсиқларни енгиб ўтиб, сабр билан ҳаракатдан тўхтамасанг, эртами ёки кеч, албатта натижага эришасан! Инсонларнинг кўнглини оғритишга вақт сарфлашни истаймайман!
«Ролларимни кўрганимда хижолат чекаман…»
— Ҳаётда ҳам, саҳнада ҳам роль ўйнашга тўғри келганидан, баъзан «роль ижро этаяпманми ёки бу менинг ўзлигимми?» деб ўйлаб қоламан. Ижро этган ролларимни кўрганимда хижолат чекаман. Чунки улардаги ҳиссиётлар ҳаққоний эмас, ўйналган эканлигини биламан».
«Энг яқин дўстларим…»
— У Амир Хон, Абхишек Баччан, Санжай Лила Бхансали, Коран Жохар ва Рекхани ўзимнинг энг яқин дўстларим деб биламан.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






