Ўзбекистон Президенти Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида қарор имзолади.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, маданият ва санъат соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига берилди.
Ушбу манзилда жойлашган “Асака” акциядорлик тижорат банки бир ой муддатда банкларга қўйиладиган талабларга жавоб берадиган бинога жойлаштирилади.
Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.






