- Олма, нок, занжабил, чиннигул, қизил атиргул суви ва наъматак мия фаолиятига яхши таъсир қилувчи маҳсулот сирасига киради.
- Ошқозон фаолиятини яхшилаш учун беҳи, долчин, чилон жийда истеъмол қилинг, чиннигул, қизил атиргул, зирадан эса чой дамлаш мумкин.
- Юрак фаолиятини яхшиловчи доривор ўсимликлар: равоч, нок, анор, беҳи, долчин, зарчава, олма, ошкўк, кашнич, қаҳрабо, долчин, чилон жийда, қизил атиргул.
- Ич кетишини тўхтатиш учун гуруч, мош, нўхат, қаҳрабо, зира, тариқ, крахмал (картошка ва мош унларидан тайёрланган крахмал) истеъмол қилган маъқул.
- Сафрони ҳайдашда эса олхўри, қизил атиргул, сирка, асал ва сут зардоби қўл келади.
- Балғамни кўчиришда сабур, сано барглари, зира, қора мурч, қизил мурчдан фойдаланиш тавсия этилади.
- Ўтни ҳайдовчи моддаларга лаванда, сано барглари ишлатилади.
- Асабни тинчлантирувчи табиий воситалар сифатида салат барги ва унинг уруғи, кашнич, қизил атиргул, лимон, чилон жийдадан фойдаланилади.
- Сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи маҳсулотларга петрушка, мойчечак, мингяпроқ, анис, долчин киради.
- Қоринда ел йиғилса, зира, занжабил, бодиён, петрушка, шивит, қора мурч қўлланилган.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси.






