АсосийSalomatlik

Мадад-шифо: ТОРТИЛГАНДА ТОРДЕК АСАБЛАР...

'Мадад-шифо: ТОРТИЛГАНДА ТОРДЕК АСАБЛАР...'ning rasmi

— Охирги пайтларда жуда асабий бўлиб қолганман. Тушкунлик ҳолати ҳам фасл билан боғлиқ бўлиши мумкинми?

Ж.Долимов. Қарши ш.

Мунира АЛИЕВА, шифокор-невропатолог:

— Агар лоҳаслик, бирор ишни қийинчилик билан бажариш, ўзингиз ва яқинларингизга нисбатдан норозилик, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамаслик, келажакка ишончсизлик каби ҳолатлар кучайишини кузатсангиз, одатий вақтдан бир соат олдин ухлашга ҳаракат килинг. Очиқ ҳавода нафас олинг ва кўпроқ сайр қилинг, спорт билан шуғулланишга алоҳида эътибор беринг. Иложи бўлса, таътилга чиқинг ёки камида бир ҳафта дам олинг. Агар шунда ҳам асабийлик ҳолати ўтмаса, мутахассис шифокорга мурожаат этинг.

    Бошқа янгиликлар