Франция пойтахти Париж яқинидаги Левалуа-Перре шаҳрида автомобиль ҳарбийлар гуруҳини босиб кетди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Ҳодиса оқибатида камида олти киши жабрланди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган. Леваллуа-Перре шаҳар мэри Патрик Балкани бу иш пухта режалаштирилганлигини маълум қилди. Унинг айтишича, жиноятчи ҳарбийларнинг казармадан чиқиб, машиналари ёнига боришини кутган.
Полиция жиноятчини топиш мақсадида туманда махсус қидирув тадбирини ўтказмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.






