АсосийJamiyat

​ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ВА КИНЕМАТОГРАФИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ЎРТАСИДА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

'​ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ВА КИНЕМАТОГРАФИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ЎРТАСИДА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ'ning rasmi

8 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Ойбек Абдушукуров ҳар икки ташкилот ўртасида англашув Меморандумини имзолади.

Меморандумга кўра ҳар икки ташкилот ҳамкорлигида “Ёш киноижодкорлар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этилди ва келажакдаУюшмага бирлашган ёшлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик кинолойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, меморандумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида “Ёшлар пресс клуби”ни ташкил этиш ҳам белгиланган бўлиб, бу орқали ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимига бағишланган турли шакл ва жанрларда кўрсатув ва теледебатлар тайёрлаш назарда тутилган.

Бугунги кун кинематографияси учун ўта долзарб ҳисобланган масала, яъни замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш, ёш авлод маънавиятига, тарбиясига ижобий тасир кўрсатадиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ҳамда қисқа метражли фильмлар, шунингдек, телесериаллар ишлаб чиқариш ҳам мазкур ҳужжатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ижтимоий аҳамияти юқори бўлган мазкур меморандум ёш ижодкорлар учун юксак имконият эшикларини очиши, ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини биргаликда олиб боришларига замин яратиши, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев, Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Ойбек Абдушукуров ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бугунги кунда мамлакатимиз ёшларига, жумладан, ижодкор ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, давлат миқёсидаги эътибор ҳақида гапириб, ёш ижодкорларни янада фаолликка, бадиий савияси юқори асарлар яратишга чақирдилар.

    Бошқа янгиликлар