АсосийDunyo

​ХИТОЙДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТИДА 2 МИНГ НАФАР ОДАМ МЕҲМОНХОНА ВАЙРОНАЛАРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

'​ХИТОЙДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТИДА 2 МИНГ НАФАР ОДАМ МЕҲМОНХОНА ВАЙРОНАЛАРИ ОСТИДА ҚОЛДИ'ning rasmi

Хитойнинг Сичуань провинциясида кучли зилзила рўй берди, деб хабар қилди Тvzvezda.ru нашри.

ОАВлар берган маълумотга кўра, 5 киши ҳалок бўлди. Юзлаб сайёҳлар вайроналар остида қолди. Маҳаллий вақт билан соат 21.19 да Нгава-Тибет-Цянь округининг Сичуань провинциясидаги Цзючжайгоу уездида 6,5 балли зилзила бўлди. Кейинроқ Хитой сейсмологик маркази 7 балли зилзила рўй берганини маълум қилди. Шундан кейин ҳам 100 та афтершок (қайта қимирлаш) қайд этилди.

Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Хитой миллий комиссияси берган маълумотга кўра, 20 мингдан ортиқ уй зарар кўрган, юзлаб одамлар қурбон бўлган, минглаб одамлар жабрланган. Ичида икки минг нафар одам бўлган меҳмонхона зилзила оқибатида қисман қулаб тушди. Ўт ўчириш ва қутқарув ходимлари уларнинг 500 нафарини қутқаришга муваффақ бўлди. Меҳмонхона тоғли ҳудудда жойлашгани учун йўлларни тош босиб қолгани туфайли унга бориш қийинчилик туғдирмоқда. Яна юзга яқин сайёҳ Цзючжайгоу миллий боғи жойлашган тумандаги вайроналар тагида қолди.

    Бошқа янгиликлар