Бугун, 7 август куни "Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт марказида мактаб ўқув қуроллари, адабиётлар, болалар кийим-кечаклари ҳамда пойабзаллар Республика кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, мактаб ярмаркасини ташкил этишга масъул идоралар мутахассислари, ОАВ вакиллари вакенгжамоатчиликиштирок этди.
Тадбир доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов нутқ сўзлади.
Халқ таълими вазири ўз нутқида умумтаълим мактабларида 2017-2018 ўқув йилида жорий этилаётган янгиликлар ва дасрликлар билан таъминлаш борасидаги олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бошланғич таълим сифати самарадорлигини ва унда таълим бераётган ўрта-махсус маълумотга эга бўлган педагог ходимлар малакасини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий йилдан ОТМларнинг бошланғич таълим йўналишларида махсус сиртқи бўлимлар очилгани ҳақида маълум қилинди.






