ASIAN FIGHT-2017 Халқаро турнири кундалиги туркумидан кўрсатувлар суратга олинмоқда.
Телемаҳсулотлар спорт журналисти Жамшид Ҳожиакбаров ва режиссёр Умид Нормуродовлар томонидан тайёрланмоқда.
Ҳозирга қадар Жан Клод Ван Дамм ҳамда Жефф Монсон ҳақида фильмлар яратилди. Яқин фурсатларда Фёдор Емельяненко, сўнгра Ўзбекистон терма жаомаси номидан турнирда иштирок этувчи ҳар бир спортчи ҳақида кўрсатувлар тайёрланиши кўзда тутилган.
Ҳозирда халқаро тадбирга тайёргарлик жуда қизғин кечмоқда.
Халқаро турнир 9 сентябрь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси ва “Sunrise Entertainment” МЧЖ билан ҳамкорлигида ўтказилади.






