АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА ЎСПИРИНЛАР ЎРТАСИДА КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖАНЖАЛДА УЛАРДАН БИРИ ЖАРОҲАТЛАНДИ

'ТОШКЕНТДА ЎСПИРИНЛАР ЎРТАСИДА КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖАНЖАЛДА УЛАРДАН БИРИ ЖАРОҲАТЛАНДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 29 июнь куни тахминан соат 15:10ларда, вояга етмаган Акбаров Халилилло Ғофуржон ўғли, Учтепа тумани ҳудудида вояга етмаган Алимов Бехруз Шавкатилла ўғли билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, унга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳатини етказган.

Натижада Б.Ш.Алимов, қорин соҳаси тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар