АсосийJamiyat

TELEGRAM ОРҚАЛИ ПУЛ ЎТКАЗИШ ХИЗМАТИ ИШГА ТУШДИ

'TELEGRAM ОРҚАЛИ ПУЛ ЎТКАЗИШ ХИЗМАТИ ИШГА ТУШДИ'ning rasmi

Click тўлов тизими (inline bot) боти ўрнатилганини маълум қилди. Энди унинг ёрдамида Telegram-чатда суҳбатдошлар бир-бирларига пластик карта орқали пул ўтказишлари мумкин.

Хабарда таъкидланишича, пул ўтказмасини амалга ошириш учун чатдаги 2 киши @clickuz деб ёзиб, пробелдан кейин пул ўтказмаси суммасини кўрсатиши лозим. Кейин бот суҳбатдошдан кўрсатилган суммани ўтказишни тасдиқлашни сўрайди. Мазкур операцияни тугатиш учун бор йўғи бир жуфт Click керак бўлади.

Пул ўтказишнинг энг кам миқдори 5000 сўмни ташкил этади. Операцияни муваффақиятли равишда амалга ошириш учун ҳар икки суҳбатдош @clickuz ботидан рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

    Бошқа янгиликлар