БААнинг "Ал Жазира" жамоасига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Сардор Рашидов янги жамоаси таркибида гол урди. Бу ҳақда СА хабар бермоқда.
Кеча "Ал Жазира" Голландиянинг "Фортуна Ситтард" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Муросасиз кечган ўйинда Рашидовнинг жамоаси рақибларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу ўртоқлик баҳсида Сардор Рашидов 45 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилди.






