АсосийJamiyat

​БУГУН «ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» МАК ҲАЁТИДА ТАРИХИЙ ҲОДИСА ЮЗ БЕРДИ

'​БУГУН «ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» МАК ҲАЁТИДА ТАРИХИЙ ҲОДИСА ЮЗ БЕРДИ'ning rasmi

Бугун, 27 июль куни эрталаб соат 8:40 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Boeing 787 Dreamliner самолёти Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортдан Нью-Йоркка парвоз қилди.

Бу илк қўнишсиз парвоз бўлиб, мамлакатимиз фуқаро авиацияси ҳаёти ва миллий авиаташувчи ривожида ҳақиқаттан ҳам янги давр саналади.

13 соат давом этадиган Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсни «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Учувчилар мажмуаси директори ўринбосари Сергей Ким, бош штурман Станислав Гурфинкель, Boeing 787 ёзги отряд командири Асаджон Турсунов, иккинчи учувчилар Рустам Қўрғонов ва Олимжон Узоқовдан иборат экипаж амалга оширади.

Миллий авиаташувчининг 237 нафар йўловчидан иборат самолёти Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортга маҳаллий вақт билан соат 21:30 да қўнади.

Нью-Йоркдан Тошкентга «орзу лайнери» ҳаво кема командири Павел Моргачев, Boeing 787 ёзги отряди йўриқчи-учувчиси Алексей Маркин ва иккинчи учувчи Улуғбек Ишмуҳаммедов бошчилигида парвоз қилади.

Ушбу тарихий ҳодиса муносабати билан пойтахт аэропортида Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида қўнишсиз парвозни амалга оширган Дримлайнерни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.


    Бошқа янгиликлар