АҚШнинг Огайо штатидаги ярмаркада жойлашган аттракционнинг бузилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши оғир тан жароҳати олди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Полиция вакили Стив Мартиннинг ОАВларга берган маълумотига кўра, аттракционнинг бир қатор ўриндиғи синиб тушган. Ярмарка ташкилотчилари ижтимоий тармоқлар орқали тергов ишлари ҳақида маълумот беришга ваъда берди. Аттракцион суруштирув ишлари туфайли маълум муддатга ёпилди.






