Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан Тошкентда ҳамёнбоп уйлар қурилишини ривожлантириш давом этмоқда.
Қурилиш 2017-2018 йилларда Олмазор туманининг собиқ «Тошкент чинни заводи» ҳудудида амалга оширилади. «Янги Олмазор» турар-жой мажмуаси ўз ичга қуйидагиларни олади:
- Олтита 9-қаватли кўп хонали уйлар;
- қурилишида замонавий энерготежовчи конструкциялар қўлланадиган 9-қаватли тажрибали кўп хонали уйлар.
Ушбу турар-жойлар асосан ёш оилаларга, яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга берилади.
Турар-жой мажмуасининг ўзи жисмоний шахсларнинг дастлабки тўловлари (уй нархидан 25%), Давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, деб ёзади Норма.уз нашри.






