АсосийSport

Самуэль Это’о фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин турибди

'Самуэль Это’о фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин турибди'ning rasmi

Франциянинг “Марсель” жамоаси камерунлик 36 ёшли футболчи Самуэль Это'они ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилиб қўйди.

Франция нашрларининг маълум қилишгича, “Марсель” 36 ёшли футболчига 2 йиллик шартнома таклиф қилди. Агар Самуэль ўтишга рози бўла, у йилига 4 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Самуэль Этo'о ўтган мавсумда Туркиянинг "Антальяспор" клуби шарафини ҳимоя қилиб, 30 учрашувда 18 та гол уришнинг уддасидан чиққанди.

Бошқа янгиликлар