Самарқанд шаҳридаги Гўрўғли кўчасида жойлашган постда навбатчилик қилаётган пост-патрул хизмати инспекторини машина уриб юборди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” газетасининг Facebook`даги саҳифасида хабар берилди.
Катта тезлик билан ҳаракатланиб келаётган Nexia ҳайдовчиси инспекторнинг тўхтатиш ишорасига бўйсунмай, кичик сержант Шерзод Мустафоевни уриб кетган.
ЙҲХББ инспектори бош миячайқалиши, пешона ёрилиши, ўмров суяги синиши каби ташхислар билан шифохонага ётқизилган.
Айни пайтда ҳайдовчи қамоққа олинган. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






