АсосийJamiyat

​БУХОРО — МИСКИН МАГИСТРАЛИНИНГ 25 КИЛОМЕТРИ ҚУРИБ БЎЛИНДИ

'​БУХОРО — МИСКИН МАГИСТРАЛИНИНГ 25 КИЛОМЕТРИ ҚУРИБ БЎЛИНДИ'ning rasmi

Узунлиги 350 километрдан ортиқроқ ва қиймати 283 миллион доллар бўлган Бухоро — Мискин янги темир йўли қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилган замонавий транспорт-логистикаси инфратузилмасини бунйод этиш ва сайёҳларга кўрсатилаётган транспорт хизматини яхшилашда муҳим қадам бўлади. Янги темир йўл линияси нафақат Бухоро, балки Самарқанд, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида транспорт ва туризмни ривожлантиришнинг муҳим бўғини бўлади.

—Бухоро—Мискин темир йўл магистрали Қизилқум саҳросидан ўтиб, воҳамизни Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, мамлакатимиз пойтахти ва бошқа ҳудудлари билан боғлайди,—дея тушунтириш беради “Бухоро-1” станцияси темир йўл устахоналари мажмуи бошлиғи Шерзод Жўраев.—Бу магистрал ҳозир мавжуд Навоий—Зарафшон—Учқудуқ—Султонуздаг—Нукус йўлидан 75 километр қисқа бўлиб, ҳудудимизни яқин темир йўл орқали мамлакатнинг шимоли билан боғлайди.

2016 йилда мамлакатимизда фойдаланишга топширилган Ангрен—Поп темир йўли Хитой—Марказий Осиё—Эвропа янги халқаро транзит магистралининг муҳим ўзагига айланди.

Қурилаётган Бухоро—Мискин темир йўли эса ана шу магистралнинг ўзига хос давоми бўлади.
Қурувчилар жамоаси олдида мазкур йўналишда 8 та темир йўл станстияси ва разъездини қуриш вазифаси турибди. Янги темир йўл магистрали Ўзбекистонда қўлланилаётган техник стандарт ва талабларга жавоб берадиган замонавий сигнализастия, телекоммуникастия ва электр таъминоти ускуналари билан жиҳозланади. Бугунги кунга қадар темирйўлчилар томонидан пўлат магистралнинг 25 километри қурилди, тупроғи зичланган 40 километр йўл релсларни ётқизишга шай этиб қўйилган. Мазкур лойиҳани амалга оширишда минг нафардан зиёд мутахассислар иштирок этмоқда, 200 турдан ортиқ қурилиш техникаси ва махсус ускуналар ишлатилмоқда. Ушбу темир йўл линияси қурилишини жорий йилда поёнига этказиш режалаштирилган.

Магистрални бунёд этишда экскаваторчилардан Жамшид Қиличев, Зариф Иброҳимов, участка мастери Анвар Ҳаитов, булдозерчи Шукрулло Тўхтаэв, грейдерчи Зуҳриддин Сулаймонов ва бошқалар фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Янги магистрал республикамизнинг шимолий ҳудудлари табиий конларини ўзлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш суръатларини тезлаштиради. Лойиҳанинг бош стратегик мақсади—мамлакат ҳудуди ягона темир йўл тизимини шакллантиришдир.

Янги линия Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасини мамлакат умумий темир йўл транспорти тизимига киритиш ҳамда Ўзбекистондан Қозоғистон ва Россияга юк ташиш ҳажмини ошириш имконини беради. Янги линия фойдаланишга топширилгандан кейин Ўзбекистон ва Туркманистонни ўзаро боғлаб турган аввалги темир йўл Буюк ипак йўлининг том маънодаги иқтисодий белбоғига айланади ҳамда бу ҳудуддаги барча мамлакатлар манфаатларига хизмат қилади.

Яна оз фурсатдан сўнг Бухоро—Мискин темир йўлидан поездларда илк бор ўтадиган йўловчилар мамлакатнинг шарқидан ғарбига боришда вақт ва масофани қисқартирган темирйўлчилар меҳнатига муносиб баҳони берадилар, деб ёзади Бухоро вилояти ҳокимлиги сайти.

    Бошқа янгиликлар