АсосийDunyo

​БРИТАНИЯЛИК ЖУФТЛИК АНТАРКТИДАДА ТЎЙ ҚИЛДИ

'​БРИТАНИЯЛИК ЖУФТЛИК АНТАРКТИДАДА ТЎЙ ҚИЛДИ'ning rasmi

Британиялик жуфтликнинг тўйига меҳмонлар қимматбаҳо оқшом либосларида эмас, балки иссиқ ва қалин кийимларда келишга мажбур бўлишди, деб хабар қилди Ntv.ru нашри.

Чунки севишганлар тўйни Антарктидада ўтказишди. Келин минус 9 даража совуқда юқа, тўқ сариқ рангли кўйлакда тўй суратига тушди. Куёв никоҳ узугини ўзи маҳаллий устахонада мисдан ясади.

Келин-куёв бундан 11 йил илгари туристик марказда танишган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам моҳир альпинист, инструктор ва саёҳатчидир. Уларнинг бундай ноодатий жойда тўй қилишларига шулар ҳам сабаб бўлди.


    Бошқа янгиликлар