АсосийJamiyat

“ЁШЛАР” ТЕЛЕКАНАЛИДА “КТО ХОЧЕТ СТАТЬ МИЛЛИОНЕРОМ?” ВА “ГОЛОС” ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА ТАЛҚИНИ ЭФИРГА УЗАТИЛАДИ

'“ЁШЛАР” ТЕЛЕКАНАЛИДА “КТО ХОЧЕТ СТАТЬ МИЛЛИОНЕРОМ?” ВА “ГОЛОС” ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА ТАЛҚИНИ ЭФИРГА УЗАТИЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телеканалида бир нечта янги лойиҳалар устида ишламоқда.

Таниқли шоир Муҳаммад Исмоил Озодбек Назарбеков билан боғланиб, мазкур янгиликлар ҳақида хабар берди.

“ ‘КАК СТАТЬ МИЛЛИОНЕРОМ’, ‘ГОЛОС’ сингари дунёга машҳур кўрсатувларнинг хориждаги муаллифлари билан,шу кўрсатувларнинг ўзбекча вариантини тайёрлаш борасида шартнома имзолаш арафасидамиз.Ижодий режаларимиз жуда катта. Худо қувват берса бу лойиҳаларни албатта амалга оширамиз... Менга ишонч билдирганликлари учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдан жуда миннатдорман”,—дейди Озодбек Назарбеков шоир билан суҳбатда.

Аввалроқ, “Ёшлар” каналида 20 июль куни эфирга узатиладиган “Ёшлар қабулхонаси” деб номланган кўрсатувга Озодбек Назарбеков бошловчилик қилиши ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар