Трансфер ҳуқуқи “Арсенал”га тегишли бўлган польшалик дарвозабон Войцех Шченсни Туринга етиб келди.
Посбон “Ювентус” билан шартнома имзолаш арафасида, унинг клуб базасида тушган сурати “кўҳна синьоралар”нинг “Твиттер”ида жойлаштирилган.
Шенснининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар эди. Лондонликлар клуби футболчи трансферидан камида 18 млн евро ишлаб олмоқчи эди.
Шченсни ўтган икки мавсумни ижара асосида “Рома”да ўтказган эди.






