АсосийShou-biznes

ЛОЛАНИНГ ЯНГИ СУРАТИ МУҲОКАМАЛАРГА САБАБ БЎЛДИ(ФОТО)

'ЛОЛАНИНГ ЯНГИ СУРАТИ МУҲОКАМАЛАРГА САБАБ БЎЛДИ(ФОТО)'ning rasmi

Хонанда Лоланинг Instagram`га жойлаган янги сурати мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хонанда ўз интервьюларида севган инсонини учратгани ҳақида маълумот берган эди. Бироқ у шу пайтгача севган инсони билан тушган суратини тўлиғича ижтимоий тармоқларга жойлаганича йўқ. Лола кўнгил қўйган инсони Москвада яшашини маълум қилганди.

Лола севган инсони билан қўл ушлашиб тушган суратини қуйидагича изоҳлайди:

"Ер юзидаги ҳар бир инсоннинг фақат унинг учун яралган жуфти бор. Тақдир сизларни албатта учраштиради. Бунга шубҳа қилманг!"

Мазкур сурат қисқа фурсат ичида 12 мингта "лайк" йиғди ва унга 300 га яқин изоҳлар қолдирилди. Хонанданинг ҳамкасблари, мухлислари унга бахт тиламоқда.

Лола мухлисларининг айрим саволларига жавоб берар экан, собиқ турмуш ўртоғига атаб ҳеч қачон қўшиқ айтмагани, унинг қўшиқларида аёл қалби, тақдирлар акс этишини таъкидлади.

Шунингдек, Лола "Рашкчимисиз?" деган саволга "Ҳа!" дея жавоб берди.

    Бошқа янгиликлар