АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи аёл ва Макгайвер лақабли калтакесакнинг дўстлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди Interesno.cc нашри.

Аёл калтакесакни нафақат эркалаб ўпади, балки у билан бирга ухлайди, бирга ванна қабул қилади.

Тегу зотига мансуб қизил калтакесакнинг ҳаётидан мамнунлигини ижтимоий тармоқлардаги фотосуратлардан билиб олиш мумкин.

Макгайвер акс этган видеороликлар миллион марталаб томоша қилинган, унинг Instagram саҳифасида эса 150 000 нафар кузатувчиси мавжуд.






